Президент фармонига мувофиқ, ваучер фоизсиз ссуда сифатида берилади. Ўқишни тугатиб, сертификат олган шахс ишга жойлашгандан кейин икки йил давомида маблағни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтариши керак бўлади.
Айрим тоифадаги шахсларга таълим даврида жамғарма ҳисобидан минимал иш ҳақи миқдорида стипендия тўланади. Бу имтиёз ногиронлиги бўлган шахслар, уч ойдан узоқ давом этадиган курсларда ўқиётган камбағал оилалар рўйхатидаги фуқаролар ва доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб ўқувчиларга тааллуқли.
Шу билан бирга, ишсизлик нафақаси олувчилар стипендияга даъвогар бўла олмайди. Тизим фуқароларнинг янги касб ва кўникмаларни ўзлаштиришини қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.