Украина ташқи разведкаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг охири ёки 2026 йил бошида дунёда нефт нархлари баррелига 40–50 долларгача тушиши мумкин. Ҳозирги пайтда котировкалар 66–68 доллар атрофида бўлиб, бозорда янги нарх уруши кузатилмоқда.
Нарх пасайишининг асосий сабаби — ОPEC+ доирасидаги келишувларнинг бузилиши. Саудия Арабистони қазиб олиш ҳажмини кескин ошириб, бозорда ортиқча таклиф яратмоқда. Шу билан бирга, сланецли нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ҳам паст нархларга қарамай қазиб олишни кучайтираяпти.
Хитой иқтисодиётининг секинлашиши — нефт бозори учун қўшимча хавф омилларидан бири. Бу давлат дунёдаги энг йирик истеъмолчилардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Бразилия, Гайана ва Норвегиядан хом ашё экспортининг ошиши ҳам таклиф ортиқчасини кучайтираяпти.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, сўнгги йиллардан фарқли равишда, геосиёсий хавф-хатарлар нефт нархларига деярли таъсир қилмаяпти. Бу эса бозорда талаб ва таклифнинг янги мувозанати шаклланаётганини кўрсатади.
Агар бу тенденция давом этса, Россия молия органлари нефт нархларининг «шок» тарзда 40–50 долларга тушишини кутмоқда. Бу нафақат Россия, балки барча йирик экспортчи давлатлар бюджетларига жиддий зарба бериши мумкин.