Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил январ-июн ойларида республика бўйича ФҲДЁ органларида 405 508 та тирик туғилиш рўйхатга олинган.
Оталар ёш гуруҳларига кўра қуйидагича тақсимланган: 25 ёшгача бўлганлар – 10,4 фоиз, 25–39 ёшдагилар – 82,1 фоиз, 40 ёш ва ундан катталар – 7,5 фоиз.
Оналар ёш гуруҳлари бўйича эса 25 ёшгача бўлганлар улуши 38,6 фоизни, 25–39 ёшдагилар 59,9 фоизни, 40 ёш ва ундан катталар 1,5 фоизни ташкил этди.
Маълумотларга кўра, туғилишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 мингга камайган. Мутасаддилар бу ўзгариш сабабларини очиқламаган.