10 август куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила ўчоғи Баликесир вилоятида жойлашган бўлиб, Истанбулдан тахминан 400 километр узоқликда содир бўлди.
Турли ОАВларнинг маълумотларига кзра Истанбулнинг ғарбий ҳудудларида тўлқинлар 20–30 сония давом этган. Кўп қаватли уйларда қандиллар ва мебеллар силкинган, баъзи фуқаролар уйларини тарк этиб, кўчага чиққан.
Зилзила маҳаллий вақт билан 19:55 да кузатилган, смартфонлардаги огоҳлантириш тизими эса фуқароларни бир неча сония олдин хабардор қилган.
Ҳозирда мутахассислар зарар кўламини баҳолаш ишларини олиб бормоқда. Туркия ҳокимиятлари ва фавқулодда хизматлар ҳолатни назорат остига олган.
Баликесир вилоятида айрим бинолар қулаб тушгани айтилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирча Истанбулда ҳалокат ёки катта моддий зарар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.