2025 йилнинг август ойида Ўзбекистон банкларидаги энг даромадли сўм омонатлари

15:30 | 8 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 35 та банкдан 24 таси миллий валютада омонат таклиф қилмоқда. Максимал йиллик ставка — 23 фоиз, аммо у қатъий шартлар эвазига берилади.

OmonatlarJet.uz

Spot нашри Ўзбекистон банкларидаги офлайн ва онлайн омонатлар шартларини ўрганди. 2025 йил август ойи ҳолатига сўмдаги омонатларини 24 та банкда очиш мумкин.

Гарчи 2025 йилнинг февралида ставкалар пасайтирилганига қарамасдан, бозордаги ўртача йиллик фоиз ставкаси 20–21 фоиз даражасида сақланмоқда ва бу ҳали ҳам 8 фоизлик инфляция даражасидан анча юқори.

Фоиз ставкалари 17 фоиздан 23 фоизгача ўзгариб турибди. Энг юқори — 23 фоизлик йиллик ставкани ANORBANK ва «ПОЙТАХТ БАНК» таклиф қилмоқда. Бироқ бу каби юқори фоизли омонатлар одатда чекловлар билан берилади: уларни тўлдириб бўлмайди ёки муддатидан олдин ечиб олиш мумкин эмас.

Айрим банклар қўшимча маблағ киритишни фақат илк ойларда ёки белгиланган минимал суммадан ошган тақдирдагина қабул қилади. Масалан, Universal Bank омонатга қўшимча киритиш учун камида 500 минг сўм талаб қилади.

Шу билан бирга, ўртача даромадли (20–21 фоизлик) ва шартлари эгилувчан бўлган омонатлар сони ортиб бормоқда. Бундай турдаги омонатлар ҳисобига қўшимча маблағ қўшиш, айрим ҳолларда эса қисман ечиб олиш мумкин, бу эса кенгроқ мижозлар учун қулайлик яратади.

Омонат очиш учун минимал кириш суммаси 10 минг сўмдан бошланади, аммо кўпчилик банклар 500 минг–1 млн сўм орасида талаб қилади. Энг юқори киритиш чегараси Tenge Bankда — 10 млн сўм.

Муддатидан олдин омонатни ёпишда фоизлар муддатга қараб қайта ҳисобланади ва ортиқча тўланган миқдор асосий суммадан чегириб қолинади. Шу боис, мижозлар шартларни олдиндан тўлиқ ўрганиб чиқиши тавсия этилади.

 

Банк

Ставка Мин. Сумма (сўм) Муддат Тўлдириш

Ечиш

«ПОЙТАХТ БАНК»

23 фоиз

1 млн 24 ой

ANORBANK

23 фоиз

500 минг 24 ой Дастлабки
12 ой

500 минг қолдик билан

ASIA ALLIANCE BANK

22 фоиз

1 млн 24 ой

Infin Bank

22 фоиз

1 млн 24 ой Дастлабки
12 ой

1 млн

Universal Bank

22 фоиз

500 минг 22 ой Минимум
500 минг

«Ипотека-банк»

21 – 22 фоиз*

500 минг 24 ой Дастлабки
3 ой

TBC BANK

20 – 22 фоиз***

100 минг до 24 ой

«Давр банк»

21 фоиз

100 минг до 60 ой +

+

«Туронбанк»

21 фоиз

100 минг 18 ой +

+

«АлоқаБанк»

21 фоиз

1 млн 18 ой

«Трастбанк»

21 фоиз

500 минг 24 ой Дастлабки
12 ой

500 минг қолдиқ билан

«Ўзсаноатқурилишбанк»

21 фоиз

100 минг 13 ой

«Агробанк»

21 фоиз

500 минг 13 ой Минимум
500 минг

500 минг қолдиқ билан

«Асакабанк»

19−21 фоиз**

100 минг 24 ой +

NBU

20−21 фоиз*

500 минг 6 ой +

«Бизнесни ривожлантириш банки»

20− 21 фоиз*

500 минг 13 ой +

+

«Микрокредитбанк»

20−21 фоиз*

3 млн до 24 ой +

3 млн қолдиқ билан

«Капиталбанк»

20 фоиз

100 минг 25 ой +

Garant Bank

20 фоиз

10 минг 555 ой Дастлабки
333 кун

HamkorBank

20 фоиз

500 минг 13 ой +

+

«Ипак Йўли»

20 фоиз

1 млн 24 ой

Tenge Bank

19 фоиз

10 млн 12 ой

Xalq Bank

19 фоиз

100 минг 24 ой +

Orient Finans Bank

17−18 фоиз*

1 млн 13 ой

* — омонатлар ставкаси онлайн ёки офлан очилишига қараб фарқланиши мумкин.
** — банкнинг мобил иловаси орқали очилганда +2 фоиз қўшилади.
*** — омонатни тўлдириш ёки пул ечиш рад этилган ҳолатларда ставкага 2 фоиз қўшилади.

P.S. Мақолада кўрсатилган маълумотлар мақола эълон қилинган вақт учун тааллуқли ва таништирувчи характерга эга. Маълумотларни банклардан аниқлаштириб олиш тавсия қилинади.