Илгари ҳам Туркия ҳукумати кучли ёнғинлар сабабли бўғоз орқали кемалар ҳаракатини тўхтатган эди. Ёнғинни 7 та самолёт, 6 та вертолёт ва 455 нафар одам ўчирмоқда. Чаноққалъа губернатори Х тармоғида хабар беришича, шифокорлар ис газидан заҳарланган 14 нафар фуқарога ёрдам кўрсатган.
Ёнғин шаҳар атрофидаги ўрмонлар ва далаларга тарқалгани сабабли, ҳокимият еттита қишлоқ аҳолисини — жами 770 кишини кўчирди. Ёнғинлар оқибатида жами 98 киши жароҳат олган, улардан икки нафари ҳамон шифохонада даволанмоқда, қолганлари эса дастлабки тиббий ёрдам олгач, уйларига жўнатилган.