Баъзи бир блогерлар қимор ўйинларини реклама қилгани учун жазоланди

18:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, бир неча юз минглаб обуначига эга блогерлар саҳифаларида «Melbet» букмекерлик хизматларини реклама қилган.

Melbet

Рақобат қўмитаси кўп сонли кузатувчиларга эга блогерлар ўз саҳифаларида қимор ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилаётгани аниқлаган. https://t.me/RaqobatGovUz/10861 Хусусан, «Melbet» товар белгиси ва қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳналар акс этган видеоларни фуқаро Шамсиддинов Амирхон Ўткир ўғли (amirxon_uzbek) ҳамда Илёсов Дониёр Маъруф ўғлига (donik_krash) ўзига тегишли саҳифаларда жойлаштирилгани маълум бўлган.

Қўмита ушбу ҳолатлар юзасидан блогерларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ҳужжатларни судга юборган.

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш қатъиян тақиқланади. Бундай фаолият билан шуғулланганлар белгиланган жавобгарликка тортилади.