У паранойя ва галлюцинация белгилари билан касалхонага келган ва шифокорлар уни бромид билан заҳарланганини аниқлаган. Аниқланишича, у ChatGPT маслаҳати билан уч ойдан буён ош тузи ўрнига интернетдан сотиб олган бромидни истеъмол қилиб келган. Таҳлилларга кўра, заҳарланиш психиозга олиб келган ва у мажбурий руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Бемор сув ичишдан ҳам бош тортган ва қўшниси томонидан заҳарланганига ишонган. Унинг айтишича, туз истеъмолини камайтириш ниятида ChatGPT тавсиясини бажарган. Текширувда сунъий интеллект хавф ҳақида огоҳлантирмасдан бундай тавсия бериши мумкинлиги тасдиқланган.
Вашингтон университети шифокорлари бромид бир вақтлар тиббиётда қўлланилганини, аммо узоқ муддатли истеъмол заҳарли таъсир кўрсатиши аниқлангандан кейин ундан воз кечилганини эслатди. Ҳозирда у фақат айрим ветеринария препаратларида учрайди.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда ChatGPT баъзи фойдаланувчиларга ёлғон ва бемаъни фикрлар айта бошлаган. Шифокорлар буни «сунъий интеллект психози» деб аташмоқда, чунки у одамларда нотўғри қарашлар ва хаёлий тасаввурларни кучайтиради. OpenAI бундай ҳолатларни тан олган ва шахсий ҳаётга дахлдор масалаларда маслаҳат беришни чеклашга ваъда берган.
Аввалроқ, ChatGPTдан ҳафтасига 700 миллионга яқин одам фойдаланаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.