«Лангар» қўрғонида иккита дор йўли ёпилди

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Хатирчи туманида талабларга жавоб бермаган икки дор йўли техник носозликлар бартараф этилгунча фаолиятдан тўхтатилди.

Langar dor yo'li

ЎзА хабарига кўра, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мутасаддилари Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Лангар» қўрғонида ўрнатилган дор йўлларининг техник ҳолатини ўргандилар.

Текширув давомида икки дона дор йўли амалдаги талаб ва меъёрларга жавоб бермаслиги аниқланди. Махсус рухсатнома олингунча ва техник носозликлар тўлиқ бартаф этилгунча улардан фойдаланиш қатъий таъқиқланди.

Қўмита аҳолига маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгилоchar масканларда шубҳали ёки носоз аттракционларга дуч келганда «attraksion_nazorati» мобил платформаси орқали хабар беришни тавсия қилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай текширувлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва аттракционлардаги носозликлардан келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган.

Талабларга жавоб бермаган қурилмалар эгаларига уларни меъёрий ҳолатга келтириш учун тегишли кўрсатмалар берилди. Бартараф этиш ишлари якунлангандан сўнггина фаолиятни қайта тиклашга рухсат берилади.