Octobankʼда 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунлари: кўрсаткичларнинг барқарор ўсиши ва кенгаяётган ҳамкорлик йўналишлари

17:00 | 15 дақиқада ўқилади.

Банк 2025 йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятини халқаро  даражадаги кредит рейтинглари, брендга берилган  юқори баҳо ва асосий кўрсаткичларнинг ўсиши билан якунлади.

Octo active

Асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш

2025 йилнинг биринчи ярми асосий кўрсаткичларнинг 1,5–2 баробар ва ундан юқори ўсиши билан якунланди. Олти ой натижаларига кўра, банк активлари 4,98 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (2,74 трлн) нисбатан 81,7 фоизга ўсди. Мажбуриятлар 83,2 фоизга ошиб, 2,21 трлн сўмдан 4,05 трлн сўмга етди.

Хусусий капитал 927,3 млрд сўмга етди, шу жумладан, устав капитали — 500 млрд сўмгача ошди.
Кредит портфели ҳажми 30,7 млрд сўмдан 392,8 млрд сўмга ўсди. Ярим йиллик соф фойда 162,3 млрд сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 226,5 фоизга кўпдир. Банкнинг мижозлар базаси 12,9 фоизга ошиб, 3,6 миллион кишини ташкил этди. Ходимлар штати шу даврда 62,7 фоиз — 233 нафардан 379 нафаргача ошди.

 

«PreApproved» микроқарзларини ишга тушириш

4 млн сўмдан 100 млн сўмгача! Микроқарзни ҳар қандай мақсадда маълумотномаларсиз ва кафилларсиз, шунингдек, кундалик эҳтиёжлар, таъмирлашдан тортиб шошилинч харидларгача олиш имконияти бор. Батафсил маълумотни эса Octobank расмий сайтида (https://octobank.uz/uz) олиш ва ариза топшириш мумкин.

 

«2024 йилда Ўзбекистон банк соҳасида жадал ривожланиши учун» мукофотига сазовор бўлдик

Етакчи брендлар ва уларнинг ютуқларини эътироф этувчи «VIIIBrand Awards International» мукофоти совриндори бўлдик. Илгари ушбу мукофот «Йил бренди» сифатида барча таниган бўлса, энди у халқаро даражада ўтказилади.

Маросим 3 май куни Тошкентдаги «Hyatt Regency»меҳмонхонасида ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари сифатида  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ташаббус кўрсатишди.

«Меҳнатимизни юқори баҳолаганингиз учун ташаккур. Соҳа мутахассисларининг фахрий мукофоти – бу бизнинг ишимизнинг қимматли натижаси ва Octobank жамоаси томонидан олға сурилган стратегиянинг тўғри танланганининг тасдиғидир. Биз мижозларимизга энг яхши банк хизматларини тақдим этиш орқали янги технологияларни жорий этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича ишларни фаол давом эттирамиз!» — таъкидлади Octobank Бошқаруви раиси Искандар Турсунов.

 

«Moodyʼs» ва «S&P» халқаро рейтинглари

Йирик халқаро агентликлар — Moodyʼs (B3, «барқарор»прогнози) ва S&P Global Ratings (B-, «барқарор» прогнози) дан иккита рейтинг олдик. Moodyʼs таҳлилчилари 2024-йил якунлари бўйича капитал ва рентабелликнинг юқори даражада эканлигини қайд этиб, келгуси 12–18 ой ичида кўрсаткичларнинг барқарор бўлишига ишонч билдиришди.

Бренд қиймати баҳоси — 30 млн доллар

Ўзбекистонда «Brand Awards International» мукофоти доирасида расман баҳоланган биринчи бренд бўлди. Экспертлар бренд қийматини 30 млн АҚШ доллари деб баҳоладилар.

 

Шанхайда ўтказилган «China International Financial Exhibition» кўргазмасида иштирок этдик

У йирик халқаро молиявий кўргазмалардан бири ҳисобланади. Тадбир доирасида Octobank Бошқаруви раиси Искандар Турсунов CIPS тўлов тизими раҳбари Ҳуан Фу билан учрашди. Улар Марказий Осиё учун юандаги ҳисоб-китоблар истиқболларини муҳокама қилдилар ва кейинги учрашувни Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олдилар.

«Хитой — Ўзбекистоннинг асосий ташқи иқтисодий ҳамкорларидан бири. Биз Ўзбекистон-Хитой савдо айланмаси доирасида трансчегаравий ҳисоб-китоблар, рақамли инфратузилма ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишларини ривожлантиришга интиламиз. Қўшма лойиҳалар ва тажриба алмашиш учун очиқмиз», — дея таъкидлади Искандар Турсунов.

Бизнесс сессиясида банк вакили Ли хоним 2025 йилнинг Iчорагидаги иш натижаларини тақдим этди: фойда 8,4 млндоллар, капитал 67,6 млн доллар, активлар 315,1 млн доллар.Шунингдек, Тараққиётнинг муҳим йўналишлари кўрсатиб ўтилди. Хитой оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида у савдо, технологиялар ва барқарор лойиҳалар соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

 

Хитой билан трансчегаравий ҳисоб-китобларни кенгайтириш

Шинжон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги молиявий ва ишбилармонлик ҳамкорлиги бўйича конференцияда маъруза қилинди. Унда банк номидан Octobank ғазначилик департаменти директори Сардор Шавкиев сўзга чиқди. У бизнес учун муҳим бўлган йўналишлар ҳақида сўзлаб берди: тўғридан тўғри ҳисоб-китоблар, трансчегаравий ўтказмалар, экспорт ва импорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш. Шунингдек, хитойлик ҳамкор — XJ Bank билан учрашув ўтказиб, ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

«XJ Bank билан ҳамкорлик — Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий алоқаларни мустаҳкамлашдир. Бундай ҳамкорлик чет элда фаолият юритувчи компаниялар учун янги имкониятлар очади. Хитой билан тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб канали бизга ва мижозларимизга қуйидаги афзалликларни беради: воситачилар сони камаяди, ҳисоб-китоблар тезлашади, мослашувчанлик ошади. Бу Ўзбекистондаги экспорт ва импорт қилувчиларга ҳозирданоқ таъсир кўрсатмоқда — ва ҳамкорлик ривожланган сари кучайиб боради», — дейди Сардор Шавкиев.

 

«American Chamber of Commerce»га аъзолик

Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси (American Chamber of Commerce in Uzbekistan) — мамлакатнинг халқаро бизнес ҳамжамиятига қўшилдик. Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси 25 мамлакатдан 500 дан ортиқ компанияларни бирлаштиради ва бизнес, инвесторлар ва регуляторларни бир-бири билан боғлайди. Бу халқаро корпорациялардан тортиб маҳаллий тадбиркорларгача бўлган бозорнинг бошқа иштирокчилари билан очиқ мулоқотга кириш имконини беради.

«Ўзбекистондаги American Chamber of Commerceʼга аъзолик бизни фаол нетворкинг майдонига олиб чиқади: тармоқ қўмиталари, бизнес нонушталари ва форумларда иштирок этиш банкнинг PR даги ўрнини кучайтиради ва янги ҳамкорлик имкониятларини очади», – деди Комилжон Саидов, Octobank Ижроия аппарати раҳбари.

 

IT Park орқали экспорт ва стартапларни қўллаб-қувватлаш

IT Park билан шартнома имзоланди ва резидентлар, биринчи навбатда, стартаплар ва ўйин хизматлари учун тўлов инфратузилмаси очилди.

«Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон IT-компанияларини янги бозорларга чиқиш учун воситалар билан таъминлаб, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кучайтиради», — деди Octobank электрон тижорат департаменти директори Павел Лимаренка.

 

Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти ҳамда «British Management Univercity» билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди. Бу узоқ муддатли ва стратегик ҳамкорлик сари қўйилган қадам бўлиб, у бизга банк соҳасида янги авлод мутахассисларини тарбиялашга ёрдам беради.

 

Келажакдаги режалар:

• Талабалар амалиёти ва Octobank кадрлар захирасига саралаш;
• Биргаликдаги маърузалар, маҳорат дарслари ва карера бўйича маслаҳатлар;
• Молия, технология ва бошқарув соҳасидаги таълим лойиҳалари.

Бу нима беради:
• Octobank ходимларига маърузачи сифатида чиқиш ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш имконияти;
• Узоқ изланиш ва мослашувларсиз — мутахассисларни «ичкаридан» тайёрлаш;
• Университет ва бизнес ўртасидаги мустаҳкам алоқалар, тажриба ва малака алмашинуви
• Талабалар, ўқитувчилар ва бўлажак бозор етакчилари орасида Octobank HR брендини мустаҳкамлаш

 

PLUS-форумдаги янги ҳамкорлик ва технологиялар

Тошкентдаги PLUS-форумда иштирок этдик. Биз digital-лойиҳаларимизни тақдим қилдик, соҳа бўйича ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашдик ва тенденциялар: эквайринг, маҳаллий таржималар ва маркетплейслар билан интеграцияни муҳокама қилдик. Форумда биз BS/2 халқаро финтех компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйдик — банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантириш бўйича келишиб олдик. Мақсад оддий: пулни ечиб олиш ва қўйиш тезроқ, қулайроқ ва хавфсизроқ бўлиши.

 

Электрон тижорат соҳасига қўшган ҳиссаси учун мукофот

Central Asis Exop E-commerce форумида «2024-йилда Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида етакчи эквайер-банк»унвонига сазовор бўлдик.

«Қўлга киритилган мукофот — биз учун шунчаки эътироф белгиси эмас, балки эквайринг соҳасидаги тизимли фаолиятимизнинг тасдиғидир», — деди Octobank раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Пўлатов.

 

JCDesuax «Йил кашфиёти»

«JCDesuax» компаниясидан замонавий ечимларни тезкор жорий этиш ва ривожлантириш учун мукофотга сазовор бўлдик.
«Бу эътирофнинг ортида жамоамизнинг катта меҳнати, мижозларимизнинг ишончи ва ҳамкорларимизнинг кўмаги турибди», — дейилади расмий изоҳда.

Реклама ҳуқуқи асосида