Зеленский Россия назоратидаги ҳудудлардан воз кечиши мумкин

14:00 | 4 дақиқада ўқилади.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Украина президенти Володимир Зеленский Европа иттифоқи қўллаб-қувватлаган тинчлик режаси доирасида Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр бўлиши мумкин.

Zelenskiy terr

Бу таклифга кўра, фронт чизиғи ҳозирги ҳолатида қолдирилиб, Луганск, Донецк, Запороже, Херсон областлари ва Қримнинг эгаллаб олинган қисми устидан назорат Россияга ўтади.

Аввалроқ Зеленский ҳудудий йўл қўйишни ўз ичига олган ҳар қандай келишувни рад этишга чақирган эди. Бироқ у Россия аллақачон эгаллаган ерларни қайтариб олиш имконияти чекланганини тан олди. Г‘арб расмийларига кўра, бу масала 15 август куни АҚШ ва Россия президентларининг Аляскадаги учрашуви арафасида муҳокама қилиниши мумкин.

Европа давлатлари Зеленский иштирокисиз Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасида урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши эҳтимолидан хавотирда. Полша бош вазири Доналд Туск «менда кўплаб хавотирлар ва умидлар бор» деб таъкидлади.

Музокаралар олдидан АҚШ расмийлари Европа етакчилари билан маслаҳатлашишга ваъда берди. Европанинг энг катта хавотири — Москва таклиф қилган, фронтни Украинанинг жануби-шарқида «музлатиш»ни кўзда тутган тинчлик режаси. Бу режага кўра, Киев Донецк ва Луганскдаги ўз назоратидаги ҳудудлардан ҳам чекинишга мажбур бўлади.

Европа дипломатлари фикрича, Путин ҳали ҳам мақсадини ўзгартирмаган — Украинада Европа тарафдори ҳукуматни ағдариб, унинг ўрнига Москвага содиқ тузум ўрнатиш ниятида. АҚШдаги Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россия ҳануз Киевдан тўлиқ таслим бўлишни, НАТОга қўшилмасликни ва қуролсизланишни талаб қилмоқда.

Зеленский эса Россиянинг урушни ҳақиқий тугатиш ниятига ишонмаслигини билдирди. Унга кўра, Россия қўшинларини янги ҳужумларга тайёрламоқда. Украина, ҳатто ҳудудий йўл қўйишга рози бўлса ҳам, НАТОга аъзо бўлиш ва қўлланмалар олиш имкониятини сақлаб қолиш ниятида.

Аввалроқ, The Wall Street Journal нашрига таяниб Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг Украина ҳудудларини бўлиш ҳақидаги истакларини кескин рад этгани ҳақида хабар берган эдик.