Бугун, 13 август куни Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 мингта солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда ечиб олинган 399,3 млрд сўм маблағларнинг деярли барчаси қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати Vaqt.uz’га маълум қилди.
«Юз берган техник носозлик бартараф этилиб, солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан ечиб олинган маблағларнинг деярли барчаси қайтарилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугун соат 20:00 ҳолатига 25 568 та субъектга 362,8 млрд сўм маблағлар қайтариб берилган.