«Толибон» аёлларга бурқасиз кўчага чиқишни тақиқлади

13.08.2025 14:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Афғонистоннинг Панжшир вилоятида «Толибон» аёллар учун кийиниш қоидаларини янада кескинлаштирди. Энди бурқа кийиш мажбурий бўлиб, унга риоя этмаган аёллар эркин ҳаракатлана олмайди.

Burqa

Maҳаллий манбаларга кўра, бурқасиз аёллар назорат пунктларида тўхтатилиб, ҳақорат ва зўравонликка дуч келмоқда. Уларни олиб кетаётган ҳайдовчилар ҳам калтакланиши ҳолатлари қайд этилган.

Бурқа — бутун танани бошдан оёқ ёпадиган, кўзларни ҳам тўр ёки мато билан тўсадиган кийим бўлиб, Афғонистонда «чадарӣ» деб аталади. Вилоят бўйлаб янги назорат постлари ўрнатилиб, бурқа киймаган аёллар асосий нишонга олинмоқда.

Роҳха туманида ҳам «Толибон» кийиниш талабларига амал қилмаган аёлларни тўхтатиб, жамоатчилик орасида қўрқув уйғотмоқда. Шу билан бирга, мобил телефонлардан фойдаланиш чекланмоқда — эркаклар ва аёлларга смартфон олиб юрмаслик ҳақида қаттиқ огоҳлантириш берилган.

Манбаларга кўра, мазкур чоралар 7 августдан кучга кирган. Панжширдаги чекловлар аллақачон Кобулда ҳам кузатилмоқда — пойтахтда «нотўғри ҳижоб» кийган аёллар ҳибсга олингани хабар қилинган.

Аввалроқ, «Толибон» Кобулда гўзаллик салонларини оммавий ёпаётгани ҳақида хабар берган эдик.