2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда барча тўлов ташкилотларининг устав капитали камида 20 миллиард сўм бўлиши кераклиги ҳақида талаб кучга кирган. Аммо очиқ манбаларга кўра, 12 август ҳолатига кўра 41 тўлов ташкилотидан 11 таси мазкур меъёрга жавоб бермайди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси июн–июл ойларидаги йиғилишларида 59 та масалани кўриб чиққан. Улардан 15 таси тўлов ташкилотларининг устав капиталини белгиланган даражага етказмагани ва текширувларда аниқланган бошқа камчиликлар билан боғлиқ.
Минимал капитал талабига етмаган ташкилотлар қуйидагилар: LimonPay — 16,01 млрд сўм, Emit-Solution — 13,03 млрд сўм, Pay-Way — 11 млрд сўм, UPay — 11 млрд сўм, Parapay — 10,2 млрд сўм, Payload — 10,1 млрд сўм, YuzPay — 10,03 млрд сўм, dpay — 10 млрд сўм, Cross Pay — 10 млрд сўм, Altapay — 10 млрд сўм, Xonsaroy Pay — 10 млрд сўм ва Yangi Payment — 5 млрд сўм.
Шу билан бирга, Paynet, MyUzcard, Click, Payme, Alif каби йирик бозор иштирокчилари капитал талабни таъминлагани қайд этилган. Масалан, Paynet устав капитали 558,1 млрд сўмни ташкил қилади.