ХВЖнинг 2025 йил апрел ойи ҳолатидаги таҳлилларига кўра, Қозоғистонда жон бошига ЯИМ 14 770 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич Россияда 14 260 доллар, Ўзбекистонда эса 3 510 доллар бўлган.
«Эътиборлиси, жон бошига ЯИМ кўрсаткчини 1992 йилда Ўзбекистон 209,5 доллардан, Қозоғистон 168,6 доллардан, Россия эса 482 доллардан бошлаган», дейди иқтисодчи Отабек Бакиров.
Шундан бери Қозоғистон босқичма-босқич иқтисодий кўрсаткичларини ошириб, охир-оқибат Россияни ортда қолдирди.
Россия энг юқори натижани Қрим аннексиясидан олдин, 2013 йилда қайд этган — ўшанда жон бошига ЯИМ 15 910 долларга етган. Бироқ кейинги йилларда иқтисодий таҳдидлар, санкциялар ва инфляция таъсирида бу кўрсаткич пасайиб, ҳозирда 12 йил аввалги даражадан ҳам паст ҳолатга келган.