Ўзбекистонда автокредитлар бўйича ўртача ставка 23,7 фоизга етди

10:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Марказий банк маълумотига кўра, мамлакатда автокредитлар ва микрозаймлар бўйича фоиз ставкалари юқори даражада сақланмоқда.

Avtoishonchnoma

2025 йил 12 август ҳолатига кўра, тижорат банкларида автокредитлар бўйича ўртача йиллик ставка 23,7 фоизни ташкил этди. Энг арзон автокредитни
Ипотека-банк — 21,2 фоиз;
Orient Finance Bank — 21,8 фоиз;
Asia Alliance Bank — 21,9 фоиз;

Энг юқори ставкалар:
Hamkor Bank — 28 фоиз;
Infinbank — 28 фоиз;
Madad Invest Bank — 27,9 фоизда қайд этилган.

Микрозаймлар сегментида ўртача ставка 36,3 фоизни ташкил этди.
Энг паст ставка:
Алоқабанк — 20,6 фоиз;
Миллий банк — 26 фоиз;
Orient Finance Bank — 26,6 фоиздан кредит таклиф қилмоқда.

Энг қиммат микрозайм TBC Bankда — 41,9 фоиз.

Марказий банк ҳисоб-китобларда бозор шартларидан ташқари, бизнес учун имтиёзли дастурлар, айрим иқтисодий тармоқларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус шартларда берилаётган кредитлар ҳам инобатга олинганини таъкидлади. Бу маълумотлар мамлакатда кредит бозоридаги фоиз сиёсатини таҳлил қилиш ва истеъмолчилар учун молиявий қарор қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга.