Покистонда вертолёт ҳалокатга учради, барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди

21:24 | 2 дақиқада ўқилади.

Минтақада мотам эълон қилинган ва давлат байроқлари туширилади.

Pakistan

Покистон шимоли-ғарбида гуманитар ёрдам ташиётган вертолёт ҳалокатга учради, натижада экипажнинг барча беш аъзоси ҳалок бўлди, деб маълум қилди Хайбер-Пахтунхва вилояти раҳбари Али Амин Гандапур.

Покистон оммавий ахборот воситалари Гандапурнинг қуйидаги баёнотини келтиради: «Вилоят ҳукуматига қарашли Ми-17 вертолёти кучли ёмғирлардан зарар кўрган Бажаур туманларига инсонпарварлик ёрдамини етказиб бераётганда, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Моҳманд округининг Пандияли ҳудудида қулаб тушди».

Унинг айтишича, икки учувчи ҳам қўшилган ҳолда жами беш киши ҳалок бўлган.

Вилоят раҳбари яна қўшимча қилишича, минтақада мотам эълон қилинган ва давлат байроқлари туширилади. Ҳалокат жойига қутқарув гуруҳлари жўнатилган бўлиб, ҳалок бўлганлар ҳарбий иззат-икром билан дафн этилади.