Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, лойиҳа умумий қиймати $30 млн бўлиб, «Humo New Energy» компанияси томонидан амалга оширилди. Корхона ишга туширилиши билан 150 та янги иш ўрни яратилди.
2018 йилда рўйхатдан ўтган «Humo New Energy» асосан чучук сув балиқчилиги билан шуғулланган. Компаниянинг 95,8 фоизи Қулматова Озода Қаршиевнага, 4,2 фоизи эса Раджабов Тўрақул Бобониёзовичга тегишли. Директор лавозимида Қулматова Муҳтабархон Исматовна фаолият юритади.
Янги заводда ишлаб чиқарилаётган арзон ва сифатли енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари маҳаллий шароитда тайёрланади. Бу эса аҳолига ҳамёнбоп ва ишончли транспорт воситалари таклиф қилиш имконини беради.
Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк электромобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Май ойида Хитойнинг Dongfeng компанияси ҳам Сурхондарёда электр фургонлар, мини юк машиналари ва кўп мақсадли транспорт воситалари ишлаб чиқариш бўйича таклиф киритган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон автомобил бозорида нархлар ошишига қарамай, савдо ҳам ошгани ҳақида хабар берган эдик.