15 август куни қабул қилинган ЎРҚ–1081-сон қонун билан жиноят процессида мажбурлов чоралари институтига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Асосий янгилик сифатида айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир нормалар белгиланди.
Қонунга мувофиқ, ушбу чора гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган ҳолларда ҳам қўлланиши мумкин. Агар шахс суд жараёнидан узрсиз сабабларсиз қочиб кетиши хавфи мавжуд бўлса, унинг мамлакатдан чиқиши чекланиши мумкин бўлади.
Бундай қарорни прокурор, терговчи ёки суриштирувчи илтимоснома асосида судья кўриб чиқади. Илтимоснома материаллари судга келиб тушганидан сўнг 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ мажлисда кўриб чиқилиши шарт.
Судя илтимосномани кўриб чиққач, чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ёки рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Қабул қилинган ажрим устидан 48 соат ичида шикоят ёки протест билдириш мумкин.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва жиноят процессида суддан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.