Ўзбекистонда автомобил сотувлари 216 мингдан ошди

12:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистоннинг автомобил бозори 2025 йилнинг январ–июл ойларида сезиларли ўсишни қайд этди. Рaсмий маълумотларга кўра, ушбу даврда умумий ҳисобда 216 283 дона автомобил сотилган.

Mashina bozori

Бу кўрсаткич ички талаб юқорилигини кўрсатиб, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг пўлат занжирдаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини тасдиқлайди.

Сотув ҳажмида энг катта улушни
UzAuto Motors — 109 222 дона
Khorezm Auto — 69 091 дона
ADM Jizzakh — 24 697 дона машина мижозларга топширилди.

Йирик ҳамкорлик лойиҳаларидан бири бўлган BYD Uzbekistan бозорда 12 211 дона электромобил ва гибрид моделларни сотди. Бу компаниянинг маҳаллий бозордаги улуши тобора ортиб, рақобат муҳитини кучайтирмоқда.

Asaka Motors (723 дона), SamAuto (274 дона) ва Jizzakh Auto (65 дона) каби ишлаб чиқарувчиларнинг кўрсаткичлари нисбатан кичик бўлса-да, уларнинг ҳузуридаги модел турлари ва ихтисослашган йўналишлари бозор диверсификациясида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Эслатиб ўтамиз 2025 йилнинг июл ойида машина бозорида савдолар кескин даражада ошди. Унга кўра, 116 минг 800 дан ортиқ машина сотилган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан 27 фоизга кўп. Энг катта ўсиш Тошкентда (51 фоиз), Наманганда (49 фоиз) ва Хоразмда (40 фоиз) қайд этилган.