Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи олиш имконияти пайдо бўлади

08:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Лойиҳа меҳнат муносабатларининг мослашувчанлигини оширишга қаратилган ва ихтиёрий асосда ишлайди.

Kunlik ish haqi

Ўзбекистонда иш ҳақини ҳар куни олиш имкониятини яратадиган тажрибавий лойиҳа йўлга қўйилади. Янги тизим асосида ходимлар ишлаган куниёқ маошини олади. Лойиҳа меҳнат муносабатларини замонавийлаштириш ва ходимлар учун молиявий имкониятларни кенгайтириш мақсадида амалга оширилади.

Президент қарорига мувофиқ, тизимда иштирок этиш учун электрон меҳнат шартномаси тузиш, рақамли платформада электрон ҳамён очиш ва барча солиқ ҳамда йиғимларни тўлиқ тўлаш талаб этилади.

Қайд этилишича, платформа оператори маблағларни «ўша куннинг ўзида» тўлаш тизими асосида ходимларга етказиб беради ва давлат ахборот тизимлари билан узлуксиз интеграцияни таъминлайди.

Шу билан бирга, иш берувчи махсус режим қоидаларига кирмаган бўлса ҳам, амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилиши шарт бўлади.