18 август куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

15:30 | 3 дақиқада ўқилади.

“Ўзгидромет” 18 август, душанба кунига оид об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Аксар ҳудудларда ҳаво қуруқ ва бирoз булутли бўлади, айрим ҳудудларида ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Summer

Тошкент шаҳрида ёмғир кутилмайди. Ҳаво бирoз булутли бўлиб, шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат +17…+19 даража, кундузи эса +32…+34 даража бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам асосан қуруқ об-ҳаво сақланади. Бу вилоятларда кечаси ҳарорат +15…+20 даража, кундузи эса +30…+35 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоийда шамолнинг кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +30…+35 даражани ташкил этади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво бирoз булутли бўлиб, айрим жойларда шамол сониясига 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Кечаси ҳарорат +15…+20 даража, кундузи эса +30…+35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам шунга ўхшаш вазият кутилмоқда. Ҳаво қуруқ, лекин шамолнинг кучайиши кузатилиши мумкин. Кечаси ҳарорат +17…+22 даража, кундузи +32…+37 даража бўлиши қайд этилган.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи эса +27…+32 даражани ташкил этади.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ерларда шамолнинг кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи эса +18…+23 даража бўлиши кутилмоқда.