Мусулмонлар ҳам «Нобел мукофоти»ни олиши учун жамғарма ташкил қилайлик?! — Шерзодхон Қудратхўжа

19:40 | 2 дақиқада ўқилади.

УзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа мусулмон ва туркий оламнинг вакиллари ҳам «Нобел мукофоти»ни олиши учун бойлар томонидан жамғарма ташкил қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақдаги фикрларини у «Фикр етакчилари» подкастида маълум қилди.

Nobel

Қудратхўжага кўра, «Нобел мукофоти» совриндорлари дунёда 963 нафар бўлиб, уларнинг 165 нафарини яҳудийлар ташкил қилади.

«Қани биз мусулмон давлат, жаа бўлмаса туркий давлатлар, келинг мана Ўзбекистоннинг бойлари пул йиғишиб фонд очайлик-да 20 млн пул йиғайлик. Ҳаммамиз бирлашиб туркий олам учун мукофот қилайлик. Совринга 50 минг доллардан берайлик. Бугун биз ота-оналар эрта тонгдан кечгача ишлаймиз, оила боқамиз, фарзандларимиз илми, таълими учун жон куйдирамиз. Яхши шароит учун ҳаракат қиламиз. Лекин ҳаётимизда бундан ҳам муҳимроқ, юксакроқ интилиш, мақсадларимиз бўлиши керак!», — деди у.

Подкаст иштирокчиларидан бири ректорга «Бу натционализм эмасми?» дея юзланди. Бу саволга Қудратхўжа «нима қилибди, нега қўрқасиз, қачонгача қўрқасиз туркийлигимиздан», — дея жавоб қайтарди.

«Зиёлилар, олимлар, тадбиркорлар йиғилиб биргаликда, мусулмон ва туркий оламнинг вакиллари учун ҳам «Нобел мукофоти» жамғармасини ташкил этайлик! Мусулмонлар ҳам, туркийлар ҳам «Нобел мукофоти»га сазовор бўлишсин!», — дея қўшимча қилган профессор.