Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилади

20:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Лойиҳа бўйича ҳужжатлар Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Mining

Майнинг соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Қайд этилишича, махсус зонада майнинг фаолияти фақат қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, ягона энергетика тизимига уланган ҳолда энергиядан фойдаланишда махсус тарифлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Лойиҳа бўйича ҳужжатлар Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда Геология вазирлиги қошидаги Ер қаъридан фойдаланиш марказининг алоҳида бошқармаси ташкил этилмоқда. У фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун истиқболли майдонлар рўйхатини тузиб, уларни савдога қўяди. Норудали қазилмаларни қайта ишлашни йўлга қўйган компаниялар майдонларни ўзлаштириш ҳуқуқини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади.