Шундан 385,3 млрд сўми, яъни 38 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида энг кўп қарз Тошкент шаҳрида қайд этилган — 393,1 млрд сўм. Кейинги ўринларда Андижон вилояти (123 млрд сўм) ва Тошкент вилояти (69,9 млрд сўм) турибди.
Энг йирик қарздор корхоналар орасида “Reliable Stroy Invest” МЧЖ биринчи ўринда бўлиб, қарзи 81,5 млрд сўмни ташкил қилади. Ундан кейин “Mohir-Quruvchi” МЧЖ (65,3 млрд сўм) ва “Aziya Invest Favorit” МЧЖ (63 млрд сўм) жойлашган. Шунингдек, Навоий вилоятидаги “ПУ АО УК НАТЭК” (56,5 млрд сўм) ҳам катта қарздорлар қаторига кирган.
Тошкент шаҳридан яна бир қатор йирик компаниялар — “Tamirlash Qurish Servis” МЧЖ (50,8 млрд сўм), “Fayz Design” МЧЖ (18,5 млрд сўм), “DSK Binokor” МЧЖ (12,8 млрд сўм) ва “Neftgazmontaj” МЧЖ (11,2 млрд сўм) ҳам рўйхатга кирган. Умуман, топ-10 компания умумий қарзнинг 38 фоизини ташкил этади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, йирик қарздор компаниялар солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариши давлат бюджети барқарорлиги ва иқтисодиётнинг шаффофлиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Аввалроқ қурилиш корхоналари ярим йилда 4,2 трлн сўм солиқ тўлагани ҳақида хабар берган эдик.