Санепидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Унга кўра, барча музқаймоқ маҳсулотлари тегишли ташкилотлар назорати ва лаборатория синовларидан ўтади.

Sanpin

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда Санепидқўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, барча музқаймоқ маҳсулотлари тегишли ташкилотлар назорати ва лаборатория синовларидан ўтади.

«Ижтимоий тармоқларда тарқатилган «хавфли музқаймоқ» ҳақидаги видео мутлақо асоссиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда музқаймоқ истеъмолидан заҳарланиш ёки оғир салбий ҳолатлар қайд этилмаган», — дейилади хабарда.

Унга кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларга амал қилади.

«Фуқароларни ёлғон хабарларга ишонмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга чақирамиз. Музқаймоқни фақат расмий савдо шохобчаларидан ва хавфсизлик ҳужжати билан харид қилинг», — дейилади Санепидқўмита ахборот хизмати хабарида.