Қайд этилишича, “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов ва хонандалар Достон Эргашов ижросидаги «Уйланамиз”», шунингдек Асилбек Амануллоҳ (Негматов) ижросидаги “Оппоқ ака” номли қўшиқлар фуқаро И. Рузиев томонидан муаллифнинг рухсатисиз ҳамда тегишли ёзма шартнома тузмаган ҳолда, Навоий вилоятининг Кармана туманида жойлашган “Регистон” номли тўй-маросимлар марказида омма эътиборига ҳавола этилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.