Мубашшир Аҳмад суди очиқ, аммо чекловлар билан бошланди

16:56 | 2 дақиқада ўқилади.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер) Турсуновга оид жиноят иши судя Бобур Раҳимов раислигида кўриб чиқиш бошланмоқда.

Assad

Маълумот учун, «Azon Global» портали асосчиси Алишер Турсунов жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинганидан сўнг ҳибсга олинган. Жиноят кодексининг 244 прим 3 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, кейинроқ шу модданинг 1-қисми «г» банди билан қўшимча айблов эълон қилинган. Орадан сал фурсат ўтиб, айбловларга 156-моддаси 2-қисми ҳам ишга қўшилган.

Суд жараёни расман очиқ деб белгиланган бўлса-да, унда қатъий чекловлар жорий этилди. Журналистлар суд залига киритилди, аммо камера ва телефон воситаларидан фойдаланиш тақиқланди. Шунингдек, уларга суддан ташқарида фикр билдириш мумкин эмаслиги айтилди.

Кейинги суд мажлиси 8 сентябр куни ўтказилиши эълон қилинди.