Мубашшир Аҳмад устидан суд жараёни бошланди

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

19 август куни ЖИБ Учтепа туман судида таниқли диний уламо, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсунов иши бўйича суд мажлиси бошланди. Айблов хулосасига кўра, у ЖКнинг 3 та моддаси бўйича айбланмоқда. (https://vaqt.uz/?p=13690)

Dd

Маълумот учун, «Azon Global» портали асосчиси Алишер Турсунов жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинганидан сўнг ҳибсга олинган. Жиноят кодексининг 244 прим 3 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, кейинроқ шу модданинг 1-қисми «г» банди билан қўшимча айблов эълон қилинган. Орадан сал фурсат ўтиб, айбловларга 156-моддаси 2-қисми ҳам ишга қўшилган.

Суд жараёни расман очиқ деб белгиланган бўлса-да, унда қатъий чекловлар жорий этилди. Журналистлар суд залига киритилди, аммо камера ва телефон воситаларидан фойдаланиш тақиқланди. Шунингдек, уларга суддан ташқарида фикр билдириш мумкин эмаслиги айтилди.

Кейинги суд мажлиси 8 сентябр куни ўтказилиши эълон қилинди.

Видеони Youtubeʼда томоша қилинг:
👉https://youtu.be/lDiwDGNHLzY