Бугун, 19 август кунидан «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсумида тарғибот босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган.
Саралашдан ўтган лойиҳалар учун 19-21 август кунлари «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсуми доирасида 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Бунда ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.
Маълумот учун, бу йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябр – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.