Ўзбекистон ёшлари Гиннес рекордини янгилади

08:00 | 2 дақиқада ўқилади.

«Янги Ўзбекистон» боғида 1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946та кичик роботни йиғиб, Гиннес рекордини янгилади.

Genuis

Бугун, 18 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон ёшлари тарихий ютуққа эришди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова маълум қилди.

Қайд этилишича, 1946 нафар истеъдодли ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, улкан натижа қайд этган. Ушбу ютуқ Ўзбекистон номини яна бир бор “Гиннес рекордлар китоби” саҳифаларига ёздиришга сабаб бўлган.

Эски рекорд 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган вақтда қўйилган эди.