2025 йилнинг биринчи ярмида Россиядан 2,8 минг нафар миграция қонунчилигини бузган шахслар депортация қилинди, бу рақамлар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний мигрантлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши кураш чоралари, шунингдек, мигрантларни иш билан таъминловчи иш берувчилар устидан назорат кучайтирилган.
Жумладан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўтказилган режадан ташқари текширувлар сони 14,6 фоизга (6 минг 367 та) ошган бўлиб, натижада 19 минг 839 та ҳуқуқбузарлик содир очилган.
Шунингдек, шу йил биринчи ярим йилликда жами 587,8 минг миграция (+17%), жумладан, ноқонуний яшаш (+28%) ва меҳнат бозори орқали бандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (+52%) аниқланган.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги прописка ва вақтинча прописка беришни сезиларли даражада қисқартирди. Биринчи ярим йилликда берилган рухсатномалар сони 31 фоизга (16,6 мингта), яшаш учун рухсатномалар эса 32 фоизга (80,1 мингта) камайди.
«791 нафар шахсга нисбатан Россия фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, чет элликларни Россияга ишга жойлаштириш тўғрисидаги билдиришномалар сони ҳам кўпайган», — дейилади манбада.