Россиянинг Max давлат мессенжери фойдаланувчилар маълумотини тўплашда айбланди

10:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Тахлилчилар давлат мессенжери Max фойдаланувчи маълумотларини назоратсиз йиғиши ва кузатиши мумкинлигини аниқлашди. Илованинг хавфли жиҳатлари GitHub’да эълон қилинди.

Max messenger

Мутахассислар давлат томонидан ишлаб чиқилган Max мессенжерининг Android версиясини таҳлил қилиб, хавотирли хулосаларга келди. Улар apk-файлни ўрганиб чиққанидан сўнг, мессенжер фойдаланувчининг смартфонидаги деярли барча жараёнларни кузатишини аниқлашди. Илованинг микрофон, камера ва экранга уланиш ҳуқуқи бор. У инсоннинг ёши, жинси, электрон почта манзили, фойдаланувчи IDси ва ҳатто жойлашув маълумотларини ҳам йиғади.

Шу билан бирга, Max смартфонда ўрнатилган барча дастурлар рўйхатини тўплайди, ҳатто хабар ҳали юборилмаган бўлса ҳам, матн киритилган ҳолатда уни серверга юборишни бошлайди. Бу ҳақда таҳлилчилар ҳисоботини GitHub платформасига жойлаштиришди.

Бундан ташқари, 18 август куни тарқалган хабарга кўра Kaspersky иловасини ҳатто мессенжер фаол бўлмаган пайтда ҳам веб-камерага мурожаат қилганини аниқлагани айтилган. Лекин Max матбуот хизмати бу маълумотни рад этди.

Мессенжер вакиллари фойдаланувчи видеоқўнғироқни қўлдан фаоллаштирмас экан, камера ҳеч қандай ҳолда ишга тушмаслигини маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашича, «камера фақат юз фоиз фойдаланувчи ташаббуси билан ишга тушади, автоматик ёки яширин фаоллашув бўлиши мумкин эмас».

Бироқ таҳлилчилар ёритган техник хулосалар давлат иловаларида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Max мессенжерини ҳозирча фақат Россия ва Беларус телефон рақамлари билан ўрнатиш мумкин.