Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгаши 2025 йил 18 августдаги йиғилишида иссиқ сув ва иситиш хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлади. Қарорга кўра, аҳоли, бюджет ташкилотлари ва йирик истеъмолчилар учун хизмат нархлари 10 сентябрдан амалга киритилади. Аҳоли учун хизмат нархлари ўртача 10 фоизга оширилади.
Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, янги нархлар жорий этилгандан кейин ҳам Тошкент вилоятидаги тарифлар пойтахтдагидан анча арзон бўлиб қолмоқда. Масалан, «Issiqlik ta’minoti» МЧЖда 1 куб метр иссиқ сув 5 654,88 сўм этиб белгиланган. Солиштириш учун, ҳозир «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ тарифларига кўра, пойтахтда 1 куб метр иссиқ сув 7 764,06 сўмни ташкил этади. Бу эса вилоятда нархлар 37 фоизга арзон эканини кўрсатади.
Яна бир жиҳат, Veolia Energy Tashkent МЧЖ 1 октябрдан тарифларини оширгач, вилоят ва пойтахтдаги иссиқ сув нархлари ўртасидаги фарқ 57,9%га етади. Бу ҳолат вилоятдаги иссиқ сув хизматлари пойтахтдагидан анча арзон бўлиб қолишини англатади.
Мутахассисга кўра, Тошкент вилоятидаги Ангрен, Чирчиқ ҳамда Олмалиқ шаҳарларида иссиқ сув таъминоти корхоналари ҳозирча ишончли бошқарувга берилмаган. Шу боис уларда хизмат нархлари нисбатан барқарор сақланмоқда.
«Балки Veolia раҳбарияти вилоятга чиқиб, таннархни шиширмаслик йўлларини ўрганиб келар? Нима учун ишончли бошқарувга берилган компанияларнинг самарадорлиги давлат компанияларникидан ҳам баттар ёмонлашуви ҳақида бир ўйлаб кўриш вақти етмадими? (Металлургия комбинатларидан тортиб иссиқлик станцияларигача ишончли бошқарувнинг шунча ёмон тажрибаси бизга етмаяпти)», — дея ёзмоқда Отабек бакиров ўз саҳифасида.
Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгаши аҳоли учун тасдиқлаган янги тарифлар:
— Вилоят “Иссиқлик таъминоти” МЧЖАҳоли учун:
Иссиқлик энергияси 1 Гкал — 102 810,4 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагич билан, 1 м³) — 5 654,88 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз, 1 киши/ой) — 22 084,16 сўм
1 кв.м иситиладиган майдон/кун — 205,62 сўм
Бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун: 1 Гкал — 700 000 сўм.
— “Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти” МЧЖ
Аҳоли учун:
Иссиқлик энергияси 1 Гкал — 102 859,68 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагич билан, 1 м³) — 6 685,88 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз, 1 киши/ой) — 21 950,26 сўм
1 кв.м иситиладиган майдон/кун — 187,62 сўм
Бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун: 1 Гкал — 582 400 сўм.
— Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ
Аҳоли учун:
Иссиқлик энергияси 1 Гкал — 111 431,32 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагич билан, 1 м³) — 6 128,72 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз, 1 киши/ой) — 22 720,85 сўм
1 кв.м иситиладиган майдон/кун — 188,32 сўм
Бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун: 1 Гкал — 700 000 сўм.
— “Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти” МЧЖ
Аҳоли учун:
Иссиқлик энергияси 1 Гкал — 110 880 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагич билан, 1 м³) — 6 098,40 сўм
Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз, 1 киши/ой) — 23 063,04 сўм
1 кв.м иситиладиган майдон/кун — 155,23 сўм
Бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун: 1 Гкал — 302 400 сўм.