49 тадбиркор давлат мукофотлари билан тақдирланди

13:32 | 5 дақиқада ўқилади.

Президент Шавкат Мирзиёев анъанага мувофиқ 49 нафар тадбиркорларни давлат мукофотлари билан, 112 нафари «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Tadbirkorlar bilan majlis

Мукофотланганлар орасида илмий ишлари орқали бизнес ривожига катта ҳисса қўшаётган олимлар ҳам бор. Шунингдек, ўтган бир йил ичида яна 52 нафар тадбиркор, деҳқон, фермер ва инвесторлар орден ҳамда медаллар билан тақдирлангани қайд этилди.

«Айниқса, ҳомийлик қилиб боғча ва мактаб, шифохоналар қураётган, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашаётган, ёшларни қўллаб-қувватлаётган саховатпеша тадбиркорларимиз кўпайиб бораётгани бизни қувонтиради. Ўғил-қизларимизни спортга жалб қилиш учун катта-катта шароит қилиб бераётган, уларнинг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари, бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда юқори чўққиларни забт этишига кўмаклашаётган бизнес вакиллари юртимизнинг чинакам фидойиларидир», — деди Президент.

Янги Тошкент тадбиркорлар учун янги имкониятлар майдони бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида сўнгги йилларда 1 мингга яқин ташаббус қонунчиликда ўз аксини топгани қайд этилди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу ўзгаришлардан нафақат тадбиркорлар, балки бутун аҳоли кундалик ҳаётида фойда кўрмоқда.

«Ушбу мегалойиҳа ислоҳотларимиз ҳаётда қандай акс этаётганининг яққол исботи, янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги дадил қадамларимизнинг ёрқин тимсоли бўлади. Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади.

4

Бу ердаги тўлиқ «яшил» технологияларга асосланган энг замонавий инфратузилма сизларнинг янги-янги ғоя ва ташаббусларингиз учун хизмат қилади. Шуни билингки, Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади», — деди Президент.

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун янги ҳуқуқий режим жорий этилди

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот олдидан 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан учрашувлар ўтказилгани, «колл-марказ» орқали эса 13 мингдан зиёд мурожаат келиб тушганини маълум қилди.

Янги қарорга кўра, кичик лойиҳалардан иш бошлаган ва тажриба орттирган якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни кучли корхона соҳибларига айлантириш учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилди. Бу режим ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга татбиқ этилади.

Энди бундай тадбиркорлар учун рўйхатдан ўтишдан тортиб ҳисобот топширишгача бўлган жараёнларни ягона рақамли платформалар орқали амалга ошириш имконияти яратилади. Электрон имзо талаб этилмасдан, биометрия ва SMS хабарнома орқали ҳужжатларни тасдиқлаш мумкин бўлади.