Fox News телеканалига берган интервьюсида Ноэм айтишича, у ҳали ҳам Вашингтондаги уйи ижарасини тўлаб келмоқда, бироқ оммавий ахборот воситалари унинг манзили, уй жойлашган жой ва ҳатто ойнаси қаерга қарашини ошкор этганидан кейин уйни тарк этишга мажбур бўлган. У таҳдидларни «жуда жиддий» деб атади.
Вазирнинг сўзларига кўра, The Washington Post газетаси ушбу маълумотларни чоп этган ва бу ҳаракатни у « ўйланмаган ва ҳурматсизлик» деб баҳолаган.
Газета маълумотига кўра, Ноэм Вашингтоннинг жануби-шарқидаги квартирасида яшашни тўхтатиб, ҳозирда АҚШ Қирғоқ қўриқчи қўмондонининг резиденцияси жойлашган Анакостия-Боллинг ҳарбий базасига кўчирилган. У ердаги яшаш харажатлари давлат томонидан қопланмоқда.
Бироқ бу қарор хизмат ичида ҳам баҳс уйғотган: баъзи юқори лавозимли ҳарбийлар бу амалиёт «домино эффекти»ни келтириб чиқариши ва хизмат уй-жойларидан айримларни маҳрум этиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда.