Ўзбекистонда ярим йилда қарийб 10 минг эгизак туғилди

20:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Энг кўп эгизак туғилган вилоят – Самарқанд, энг ками эса Навоий бўлди.

Twins

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил январ-июн ойларида мамлакат бўйича қайд этилган эгизак чақалоқлар сонини эълон қилди. Расмий маълумотга кўра, ярим йил ичида жами 9 738 нафар эгизак туғилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп эгизаклар Самарқанд вилоятида қайд этилган – 1 197 нафар. Фарғона вилояти иккинчи ўринни эгаллаб, бу ерда 1 172 нафар эгизак туғилган. Қашқадарё вилоятида эса 1 054 нафар эгизак дунёга келган.

Эгизаклар сони бўйича кейинги ўринларда Сурхондарё (856 нафар), Андижон (883 нафар), Наманган (778 нафар), Бухоро (486 нафар) ва Тошкент (686 нафар) вилоятлари қайд этилган. Тошкент шаҳрида 730 нафар эгизак туғилгани аниқланган.

Энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида қайд этилган – бу ерда ярим йилда 233 нафар эгизак туғилган. Шунингдек, Сирдарё (258 нафар) ва Жиззах (410 нафар) вилоятларида ҳам нисбатан паст кўрсаткич кузатилган.