Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, интернетда «Lafufu» деб аталадиган қалбаки, сифатсиз ўйинчоқлар осонгина парчаланиб, кичик бўлакларга ажралиб кетади. Бола уларни оғзига солиб олиши мумкин, бу эса бўғилиш хавфини туғдиради. Комиссия аъзолари минглаб бундай маҳсулотларни мусодара қилган.
Комиссиянинг вақтинчалик раиси Питер А. Фелдман таъкидлашича: «Бундай қалбаки маҳсулотлар Америка уйларида бўлиши мумкин эмас. Хар бир ота-она фарзанди ўйинчоқ сабаб тиқилиб қолмаслиги учун эҳтиёт бўлиши зарур».
«Labubu» брендига тегишли асл қўғирчоқлар Pop Mart компанияси томонидан ишлаб чиқарилади ва ёз мавсумида оммавий тарзда машҳурликка эришди. Улар кўп ҳолларда сиртланмаган қути ичида сотилади, харидор эса қачон очгандан кейингина қайси қўғирчоқ чиққанини билиб олади.
Комиссия истеъмолчиларга ҳақиқий маҳсулотни қалбакидан ажратиш бўйича тавсиялар ҳам берди. Жумладан, асл қўғирчоқларда Pop Mart компаниясининг голограмма ёрлиғи, янгиларда эса оёқ қисмида UV-штамп мавжуд бўлади. Шунингдек, жуда арзон нархда таклиф этилаётган товарлар қалбаки бўлиши эҳтимолини англатиши мумкин.
Аввалроқ икки ой ичида Ўзбекистон аҳолиси 110 минг доллардан ортиқ маблағини Labubu бренди остидаги ўйинчоқларга сарфлаганb ҳақида хабар берган эдик.