Трамп Эрон нефтини Хитойга экспорт қилишни бутунлай тўхтатади

09:00 | < 1 минуты

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Эронга қарши «максимал босим» сиёсати доирасида мамлакатнинг Хитойга нефт етказиб беришини бутунлай тўхтатиш режасини эълон қилди.

Trump

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Теҳронга қарши «максимал босим» кампанияси доирасида Эроннинг Хитойга нефт экспортини бутунлай тўхтатиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Пентагоннинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида форс тилида чоп этилган баёнотида айтилган.

«Трамп маъмурияти Эрон режимини ўзининг бузғунчи фаолияти учун жавобгарликка тортиш учун Эроннинг Хитойга нефт экспортини нолга туширишга қарор қилди», — дейилади ҳужжатда.