Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

22:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Ташриф давомида давлат раҳбари «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этади.

TurkmanistonФото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф давомида давлат раҳбари «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этади.

Шунингдек, «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.