Туркия порт маъмурияти норасмий тарзда юк ташиш агентларидан кемаларнинг Исроил билан алоқаси йўқлиги ва ушбу мамлакат учун ҳарбий ёки хавфли юкларни ташимаётганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишни талаб қила бошлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди
Таъкидланишича, порт маъмурияти агентларга оғзаки тарзда ёзма кафолатлар тақдим этишни топширган ва бу масала бўйича расмий кўрсатма йўқлигини қўшимча қилган.
Мазкур йўриқнома Туркиянинг барча портларига тааллуқли эканлиги маълум қилинди.
Нашр манбасининг таъкидлашича, кафолат хатида кема эгалари, менежерлари ва операторларининг Исроил билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва кема бортида Исроилга юборилаётган маълум турдаги юклар, хусусан, портловчи моддалар, радиоактив материаллар ёки ҳарбий техника йўқлиги кўрсатилиши керак.