Уй таъмири, таълим ёки тўй: Ўзбекистонликлар пулларини асосан нималарга сарфлаяпти?

09:03 | 2 дақиқада ўқилади.

Марказий банк ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлаётганини таҳлил қилди.

Pullar

Ўзбекистон аҳолисининг барча қатламларида уй-жой таъмири учун харажатлар юқори улушга эга бўлмоқда. Шунингдек, асосий харажатлар қаторида таълим ва даволаниш учун қилинадиган сарфлар юқори. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган «Истеъмол кайфияти шарҳи»да келтирилган.

Қайд этилишича, респондентларнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, асосан 18-30 ёш орасидаги иштирокчилар уй-жой таъмири, таълим харажатларини режалаштираётганлигини таъкидлашган бўлса, ўрта ёш вакиллари (31-40 ёшлилар) асосан уй-жойларини таъмирлашни, 50 ёшдан юқорилар эса даволаниш ва бошқа харажатларни таъкидлашган.

Келгуси чоракда режалаштираётган йирик харидлар бўйича сўров натижаларига кўра, респондентлар асосан уй-жой таъмирлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш каби йўналишларда йирик харажатларни режалаштирмоқдалар.

Шу билан бирга, автомобил хариди, тўй маросимлари ва саёҳат қилиш каби харажатлар бўйича кутилмаларнинг улуши ҳам юқори шаклланмоқда ва бу ушбу товар ва хизматларга бўлган талаб келгуси даврда ҳам юқори қолишини кўрсатади.