Бердимуҳаммедов Мирзиёевга туя ва бўталоқ, Алиевга ахалтекин оти совға қилди

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Олий мартабали меҳмонларга «Галкиниш» миллий от спортижамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилган.

BerdiФото: president.uz

Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқни совға қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ot 2

Озарбойжон нашрларига кўра, Бердимуҳамедов Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва туркман халқи номидан Таус номли Ахалтеки отини совға қилган.

Қайд этилишича, уч етакчи биргаликда «Аваза» конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрган.

Олий мартабали меҳмонларга «Қалқиниш» миллий от спортижамоаси ахалтекин зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилган.

Дунёга машҳур «Қалқиниш» от спорти гуруҳи бу йил Монте-Карлода бўлиб ўтган 47-халқаро цирк фестивалида муваффақиятли иштирок этиб, олтин мукофотга сазовор бўлди, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида муваффақиятли иштирок этган.