Ўзгидромет маълумотларига кўра, 23–24 август кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Жанубий ва чўл ҳудудларда ҳарорат +40 даражагача кўтарилиши мумкин.
Республика бўйича кучсиз нам ҳаво оқими кириб келиши натижасида иссиқлик 2–3 даража пасаяди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу билан бирга шамол 7–12 м/с тезликда эсиши, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Тошкент шаҳрида эса об-ҳаво бироз булутли ва вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол асoсaн ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи вақтларда 12–15 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат жума куни кундузи +35…+37 даража бўлиши кутилса, якшанба куни +32..+35 даражагача пасаяди. Кечаси ҳаво +20…+22 даража атрофида бўлади.