Фақир деҳқон оиласида туғилган Йе Гуофу ҳаётни оддий ишчи сифатида бошлаган. У Ҳубэйдаги Шэннунгжиа тоғ қишлоғида улғайди, ҳаётдаги илк орзуси қўшиқчи бўлиш эди. Аммо ўқитувчиси унинг овозини «ёқимсиз» деб баҳолаб, яхшиси сукут сақлашни маслаҳат берди. Шунингдек, у ўрта махсус таълимни ҳам тугата олмади — бунга оиласининг пули етмади. Шу боис 21 ёшида, 1998 йилда Гуофу иш излаб Фошан шаҳрига йўл олди.
Ўша пайтда унинг «меҳнат дафтарчаси»да фақат қувур заводида ишлаганлиги битилган эди. Бироқ Гуофу дунёдаги турли дўконлар концепциясини ўрганиб, бошқалардан ғоя олиб, буни Хитойда амалга оширишга қарор қилди. Бу «иқтисодий плагиат» унга бутун мамлакатда ва кейинчалик чет элларда ҳам оммалашган дўконлар тармоғини яратиш имконини берди.
Йе Гуофу томонидан асос солинган MINISO бренди бугун дунё бўйлаб юзлаб шаҳарларда ишлаб турибди. Ушбу бренд юқори сифатли, арзон ва минималистик товарлари билан машҳур. Йе Гуофу Forbes рўйхатидаги доллар миллиардерига айланди.
Унинг ҳаётий йўли Хитойда ҳам ижтимоий лифтлар борлигини кўрсатади — фақат уни ишга тушириш учун ақл, фурсатни пайқаш ва қаттиқ меҳнат керак бўлади.