Депутатларнинг кўпчилиги бу йўлнинг ўрнига Исроилдан халқаро ва маҳаллий журналистларни Ғазо секторига киритишни талаб қилиш ҳамда HAMAS етакчиларини қўллаб-қувватлаётган давлатларга босим ўтказиш ҳақидаги резолюцияни маъқуллади.
Муҳокамалардан аввал Нидерландия ташқи ишлар вазири Каспар Велдкамп ўз лавозимини тарк этди. У ҳукуматнинг Исроилга нисбатан кескин чоралар кўришдан бош тортаётганига қарши норозилик сифатида истеъфо берди. Шу куни унинг сиёсий иттифоқчилари — Янги ижтимоий шартнома партияси депутатлари ҳам парламент мандатларидан воз кечишди.
Айни пайтда Ғарбда Фаластинни тан олиш масаласи янада фаол муҳокама қилинмоқда. Франция президенти Эммануэл Макрон БМТ Бош Ассамблеясининг сентябр ойидаги сессиясида Фаластинни тан олиш режасини эълон қилишини билдирган.
Бу ташаббус Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху томонидан кескин танқид қилинди, АҚШ ҳам Париж позициясига қарши чиқди. Бироқ Европадаги кўплаб давлатлар Францияни қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Буюк Британия Ғазодаги уруш сентябргача тўхтамаса, Фаластинни расман тан олишини маълум қилди.