Ўзбекистонда келаси ҳафта иссиқ ҳаво билан бошланади

19:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда дам олиш кунларидаги нисбатан салқин об-ҳаводан сўнг, душанба куни ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда.

Issiq ob havo

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+22 даража, кундузи +36…+38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7-2 метр тезликда эсади, баъзи жойларда тезлик сониясига 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17…+22 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда +13…+18 метргача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +16…+21 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда +13…+18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.