Президент Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Ҳужжатнинг муқаддимасида ёзилишича, инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг ибратли ишларини кенг тарғиб этиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш мақсадида ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий, ижтимоий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, жамиятимизда эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган марҳум олим ва ижодкорлар мукофотланган:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Орипов Ўктам — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, жарроҳ олим
Ғафуров Вали — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб
Жалолов Тўхтасин — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон
Қобулов Васил Қобулович — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, кибернетик олим
Қосимов Бегали — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, жадидшунос олим
Муҳаммедов Қуддус (Қуддус Муҳаммадий) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
Парфиев Турсунали (Рауф Парфи) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
Ражабов Мурод Ёдгорович — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Рустамов Алибек Рустамович (Алибек Рустамий) — Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим
Сулаймонов Тўра (Тўра Сулаймон) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
Тўхтасинов Мамиржон Салимжонович — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда
Холиқов Муҳриддин Жалолиддинович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда
Ҳамрабоев Иброҳим Ҳамрабоевич — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, геолог олим
Юсупов Муҳаммаджон (Муҳаммад Юсуф) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Оқилова Вилоят Исаҳаровна — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, балетмейстер
Аҳмедова Римма Ашуровна — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр актёри ва дубляж устаси
Ваҳобов Исмоил — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Мадалиев Охунжон Нусратович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда
Назаров Анорқул Мамадович (Анор Назаров) — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор
Обиджонов Анваржон (Анвар Обиджон) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
«Дўстлик» ордени билан
Йўлдошев Баҳодир — «Дийдор» театр-студияси бадиий раҳбари