Бу ҳақда ASIA Plus нашри хабар қилди. Маълумотларга кўра, улар юк халталарида исириқ олиб киришга уринган. Аёллар буни шахсий ва тиббий мақсадларда олиб киришмоқчи бўлганини айтган.
Улардан бирига Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми ва 229.1-моддаси 3-қисми бўйича айблов қўйилди. Ушбу моддалар гиёҳванд моддаларни сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда уларни божхона чегарасидан ноқонуний ўтказиш билан боғлиқ.
Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, исириқ гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ёки уларнинг прекурсорлари бўлган ўсимликлар рўйхатига киритилган (https://t.me/vaqtuz_rasmiy/24028).
Тергов жараёни якунига етгач, иш судга оширилди. Суд қарориga кўра, аёл 8 йил озодликдан маҳрум этилди. Иккинчи аёл ҳақидаги маълумот эълон қилинмаган.
Тожикистон Бош прокуратураси фуқароларини Россияга исириқ олиб кирмаслик ва бу мамлакат ҳудудида ундан фойдаланмасликка чақирди. Расмий орган бу ҳаракат жиноий жавобгарликка олиб келишини қатъий тарзда эслатди.