Рамаллоҳда жойлашган Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) барча Фаластин ҳудудларини ўз назоратига олиши ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаши лозим. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якунида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари баёнот берди. Ҳужжат ИҲТ расмий веб-сайтида эълон қилинди.
«ФММ Фаластин ҳудудларини бошқариш масалаларида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва Фаластин давлати чегаралари доирасида хавфсизликни таъминлаши шарт», — дейилади вазирларнинг якуний декларациясида.
Шунингдек, ислом мамлакатлари Исроилдан Ғазодаги барча босқинчилиқларини тўхтатишни ва Ғазодан қамални бекор қилишни талаб этди.